ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтоннинг шахсий ёзишмаларида "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Саудия Арабистони ва Қатар ҳукуматлари томонидан молиялаштирилиши мазмунидаги таъкидлар бор, деб хабар қилган WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж. РИА Новости хабари асосида.
Ассанж, шунингдек, Клинтоннинг мактубларида АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида қурол-яроғлар соҳасида тузилган йирик — умумий суммаси 80 миллиард доллардан ошадиган шартнома ҳақида ҳам жиддий музокаралар борлигини қўшимча қилган. "Унинг фаолияти давомида АҚШдан бўладиган қурол-аслаҳалар экспорти доллар эквивалентида нақ икки баробарга ортган", — деб айтган WikiLeaks асосчиси.
Клинтон фондига пул ўтказадиган одамлар "Ислом давлати"ни ҳам молиялаштирадими, деган саволга Ассанж "Ҳа", — дея жавоб қайтраган.