Джулиан Ассанж 21 асрда сўз эркинлиги ва АҚШ ҳукуматининг Google билан ҳамкорлиги ҳақида

Oбуна бўлиш
Джулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасидан туриб “Журналистикада янги давр: мейнстрим билан хайрлашув” халқаро медиафоруми қатнашчилари билан видео-кўприк орқали нутқ сўзлади.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. WikiLeaks сайти асосчиси Джулиан Ассанж 21 асрда сўз эркинлига ҳақида гапирар экан, Google корпорацияси АҚШ ҳукумати вакиллари билан жуда яқин мунособатда эканлигини таъкидлади.  

Хусусан, Google АҚШ президентлигига номзодлардан бири Хиллари Клинтон билан жуда яқин алоқада эканлигинива унинг сайлов кампаниясида бевоста қатнашаётгани таъкидлади.

Googleнинг собиқ директори Эрик Шмидт Хиллари Клинтонни интернетда тарғиб қилувчи компанияга раҳбарлик қилмоқда.

Ассанжнинг сўзларига қараганда, бир вақтнинг ўзида, Шмидт Пентагоннинг инновациялар қўмитаси раиси лавозимини ҳам эгаллаб келмоқда.

“АҚШ давлат департаменти ва Google бир-биридан фойдаланишмоқда. Бу турли даражадаги интеграция”, — деди WikiLeaks сайти асосчиси.

Джулиан Ассанж сўзлаган нутқнинг тўлиқ матнини қўйидаги видеолавҳада рус тилида томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0