Одам савдосига қарши давра суҳбати бўлиб ўтди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишҲибсга олинган мигрантлар
Ҳибсга олинган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат бошқаруви академияси ва Бош прокуратура одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Давлат бошқаруви академиясида Бош прокуратура билан ҳамкорликда Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизати.

Бўлиб ўтган давра суҳбатида Бош прокуратура ходимлари, Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, шунингдек бошқа мутасаддилар иштирок этди.

ИИВ баёноти: Ўзбекистонда одам савдоси даражаси пасайди

Тадбир давомида Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Г. Раҳимованинг "Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти" мавзусида тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, давра суҳбати доирасида Академия тингловчилари билан одам савдосига қарши курашишнинг долзарб масалалари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан олиб борилган самарали кураш натижасида Ўзбекистонда одам савдоси кескин камайиб бормоқда. 2015 йилда одам савдоси 23 %га камайиб, ушбу жиноятга қўл урган кимсалар устидан 372 та жиноий иш очилди ва 460 нафар жиноятчи жазога тортилди.

Янгиликлар лентаси
0