ИИВ баёноти: Ўзбекистонда одам савдоси даражаси пасайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ баёнотига мувофиқ, 2015 йилда 924 киши одам савдоси қурбонига айланган, улардан 784 нафари мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетлиган.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 2015-йилда Ўзбекистонда одам савдоси қурбонлари сони 23,5%га, яъни 2014-йилга нисбатан 924 нафаргача камайган, дейилган душанба куни эълон қилинган Ўзбекистон республикаси ИИВ маълумотларида.

2015 йилда қайд қилинган одам трафигида 784 киши (26,4%га кам) мамлакат ташқарисига олиб кетилган, дейилади вазирлик хабарида. ИИВ маълумотларига кўра, халқаро ташкилотлар ва нодавлат ташкилотлар одам савдосининг 774 нафар қурбонига ёрдам кўрсатган, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари 146 нафар кишининг қайтишига ёрдам беришган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан “одам савдоси” моддаси бўйича 460 нафар кишини (1,4 баробар камроқ) таъқиб қилиб, 372 та иш очилган (1,7 баробар камроқ). Суд давомида 442 кишига қамоқ жазоси тайинланган, 15 нафар савдогар эса ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Жиноят Кодексининг “одам савдоси” моддаси бўйича бундай фаолиятга 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ баёноти: Ўзбекистон қул савдоси муаммосида 2-тоифадан 3-тоифага туширилди
Тошкентдаги реабилитацион марказ 503 нафар вазият қурбонига (1,36 марта кўпроқ) ёрдам кўрсатган. Марказ қурбонларга тиббий ва руҳий жиҳатдан ёрдам кўрсатиб, уларни бошпана ва иш билан таъминлади, дейилади хабарда.

Бундан сал олдин эса АҚШ давлат котиби Жон Керри Ўзбекистон қул савдоси муаммосида 2-тоифадан 3 тоифага туширилгани ҳақида баёнот қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0