Ўзбекистондан Тожикистонга келаси йилдан парвозлар йўлга қўйилади

Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўртасидаги узоқ кутилган биринчи рейси яқин беш ой ичидаёқ амалга оширилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги авиақатновлар 2017 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб йўлга қўйилади, деди Uzbekistan Airways бош директори Валерий Тян Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ҳаво рейси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг ёзги жадвалига киритилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Ўзбекистон авиапарвозларни тиклаш арафасида

"Эҳтимол, бу парвоз бундан илгарироқ амалга оширилиши ҳам мумкин, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд", — дея таъкидлади Валерия Тян.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ёзги жадвали март охиридан октябргача амал қилади. Икки мамлакат ўртасидаги узоқ кутилган биринчи рейси яқин беш ой ичидаёқ амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода парламентдаги чиқиши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича ҳукуматлараро келишув лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилганди. Лекин у маълум бир санани айтмаган.
Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилнинг кузида тўхтатилган бўлиб, 200 йилда Ўзбекистон Тожикистон билан виза тартибини жорий қилганди.

Янгиликлар лентаси
0