Тожикистон ва Ўзбекистон авиапарвозларни тиклаш арафасида

© Gennady Misko"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1992 йил, яъни Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши даврида Марказий Осиёнинг икки республикаси ўртасида тўғридан-тўғри авиаташувлар тўхтатилган эди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишув лойиҳаси тайёр ва ҳозирда тасдиқланиш арафасида, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Бу ҳақда Тожикистон Траспорт вазири Шерали Ганжалзода ўзининг республика парламенти қуйи палатаси олдида чиқиши вақтида баёнот қилган.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги авиаташувлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланган даврда тўхтатилган эди. Томонлар парвозларни қайта йўлга қўйиш масаласини бир неча бор кўтарган бўлсаларда, аммо ҳозирга қадар бу иш музокаралардан нарига ўтмаётган эди.

Сал олдин, Тожикистон ва Ўзбекистон виза тартибини осонлаштириш борасида музокара ўтказгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0