ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ёритиб борилаётган янгиликлар ҳаққонийлиги кишида шубҳа уйғотади, деб ёзади Спутник Германия.
Жумладан, 19 октябр куни болалар дастурида қуйидаги хабар ўқиб эшиттирилган:
Спутник Германия маълумотларига мувофиқ, ушбу хабар муаллифи — Deutschlandfunkнинг АҚШдаги мухбири Маркус Пиндур ўзининг Россияга нисбатан адоватли қарашлари билан машҳур.
Спутник Германия агентлиги Deutschlandfunk вакилларига мурожаат этиб, бу борада изоҳ сўраганида, радиостанция матбуот-котиби Эфа Забине Кунцт "бунда ҳеч қандай ҳақиқатни бузиб кўрсатувчи, ёлғон ёхуд нотўғри фактларни кўрмаётганини" айтган.
Спутник Германия немис радиосида бундай турдаги хабарларнинг пайдо бўлиши — шунчаки англашилмовчилик эканига, келгуси ҳафтада "Какаду" Қўшма Штатлар ҳақида ҳам эртак сўйлашига умид билдириб қолмоқда.