Меркель Россияга қарши санкциялар узайтирилиш сабабини айтди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишГермания канцлери Ангела Меркель
Германия канцлери Ангела Меркель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия канцлери санкциялар узайтирилишини Минск шартномасининг амалга оширилиши билан боғлади. Эслатиб ўтамиз Минск шартномаси Украина, Франция, Германия ва Россия вакиллари томонидан имзоланган.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Европа Кенгашининг Брюсселда бўлиб брифингида Германия канцлери Ангела Меркель Россияга қарши  санкциялар узайтирилиш сабабини айтди, РИА Новости хабарига асосан.

“Мен ва Франция президенти Франсуа Олланд бугун яна бир марта Минск шартномасининг амалга оширилиш даражасига баҳо бердик. Унинг амалга оширилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда, санкцияларни узайтириш… керак деган қарорга келдик. Шундай қилиб санкцияларни узайтириш йўлида ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, — деди Меркель.

Эслатиб ўтамиз, Россияга қарши ўтган йили қабул қилинган санкциялар муддати 31 июлда тугаши керак. Олдинроқ Европа Иттифоқи вакиллари Россияга қарши санкцияларни яна олти ой муддатга, 2017 йилнинг январига қадар узайтиришга овоз беришган эди. Уларнинг қарори ЕИ Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак эди.

Франция, Буюк Британия ва Швеция – парламент тасдиғи ҳуқуқидан фойдаланишди, яъни улар ўз қарорларини мамалкат парламенти розилигини билан қабул қилишади. Кейинроқ Италия 2016 йилнинг охирида Россияга қарши санкцияларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқини талаб қилди.

Янгиликлар лентаси
0