ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.
"Телефон суҳбати давомида Қозоғистон раҳбари Эрдўғонни Туркия миллий байрами — Республика куни билан муборакбод этди ҳамда дўст турк халқига тинчлик ва фаровонлик тилади", — дейилади хабар матнида.
Хабарда айтилишича, томонлар, шунингдек, иккиёқлама муносабатларнинг келгусидаги истиқболлари, ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича муҳокама ўтказганлар.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда Республика куни 29 октябрда нишонланади. 1923 йилда, яъни Конституцияга ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан, Усмонийлар салтанати барҳам топган, Туркия республикага, Мустафо Камол Отатурк эса — Туркия республикасининг биринчи президентига айланган.