ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев саммитда қатнашиш учун Бишкеккаетиб келган ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Атамбаев ўз нутқи аввалида ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарларига юбилей йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида ташаккур изҳор этди.
Қирғизистон президенти, шунингдек, ШҲТга аъзо бўлишни истовчилар сони ортиб бораётгани, ташкилот нуфузидан далолат беради, деб таъкидлади. Атамбаевга кўра, Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қабул қилиниши ҳақидаги сўнгги қарор эса ШҲТ салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
"Эндиликда ишларимиз анча осон кечади, нега деганда УФАда ШҲТни ривожлантириш стратегиясини қабул қилдик. Биз, эндиликда кейинги 10 йилга биргаликда қандай йўлдан боришимиз батафсил баён қилинган ушбу стратегияга амал қилмоғимиз керак", — деб қайд этди Атамбаев.
Атамбаев билан учрашувда Қирғизистон Бош вазири вазифасини вақтинча бажараётган Сооронбой Жээнбеков, Қозоғистон бош вазири Боқитжон Сагинтаев, Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Хитой Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кецян, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ҳамда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси раҳбари Евгений Сысоевлар қатнашишди.