ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, қорга айланиш эҳтимоли бор. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.