Ўзбекистонда 3-4 ноябр кунлари кучли довул бўлиб, сел кетиши кутилмоқда

© Sputnik / Александр Рацимор / Медиабанкка ўтишДовулли об-ҳаво
Довулли об-ҳаво - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
3-4 ноябр кунлари Ўзбекистонда шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида штормли шамол эсиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Ўзгидромет"дан олинган маълумот асосида.

"3-4 ноябр кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: республика бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 ноябр куни кечқурун, оқшом ҳамда 4 ноябр куни тонгда республиканинг айрим туманларида ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги сониясига 17-22 метрни ташкил қилиши кутилмоқда", дейилади хабар матнида.

3 ноябр куни кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайишни бошлайди, 4-5 ноябр кунлари ҳаво кечаси 0-2 даража илиқ, вақти-вақти билан 1-2 даража совуқ бўлиши, кундузи эса 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 3-4 ноябр кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел кетиши хавфи борлиги маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0