Наманганда япон реанимобиллари пайдо бўлди

© Пресс-служба ЮНФПАРеанимобил
Реанимобил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманганнинг Янгиқўрғон, Учқўрғон, Поп, Чуст ва Косонсой районлари тез ёрдам бўлимларида замонявий тез ёрдам машиналари пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ушбу тез ёрдам реанимация автомбили Япониянинг Nissan заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 92 млн сўм туради, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.  

Мутахассислар айтишига қараганда, ушбу автомобиллар тезкор ёрдам кўрсатиш ва беморлар ҳаётини сақлаб қолишда катта имкониятларга эга. 

Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тез ёрдам етиб келиш вақти қисқартирилди

Янгиқўрғон ва Мингбулоқ туманларида энг янги рақамли рентген аппаратлари ҳам ишга тушди. Наманган вилоятига олиб келинган тиббий ускуналар ва реанимобиллар умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ошди.

Жаҳон банки ҳузуридаги Халқаро ривожланиш ассоциацияси томонидан молиялаштирилган "Соғлиқ-3" лойиҳаси доирасида марказий кўп профилли поликлиникалар, 11 туман тиббий уюшмаларини тўлиқ қайта жиҳозлаш ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш учун 11 млн Доллар маблағ ажратилган эди. Айнан ушбу маблағ эвазига замонавий диагностика аппаратуралари, хусусан УЗИ, гастрофиброскоплар, кардиомониторлар, жарроҳлик ва стоматология кабинетлари учун жиҳозлар сотиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0