Ўзбекистонда қиш-баҳор мавсуми учун 660 минг тонна мева-сабзавот захираси яратилади

Oбуна бўлиш
2016-2020 йилларда 325 минг тонналик совутгичли замонавий омборхоналар ишга туширилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси Зафар Файзиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2016-2017 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 660 минг тонналик захирасини яратиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда uz.24.uz хабар берди. Булар сирасига 175 минг тонна картошка, 139 минг тонна пиёз, 46 минг тонна бошқа сабзавотлар, 105,8 минг тонна мева киради.

Мева-сабзавотлар - Sputnik Ўзбекистон
Хўжаобод туманида 43 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинади

Хабарда айтилишича, 2011-2016 йилларда умумий сиғими 68 минг тоннага тенг бўлган 50 дан зиёд совутгичли камералар фойдаланишга топширилди.

"Наманганулгуржисавдоинвест", "Қашқадарётижоратсавдо" жамиятларидаги ҳар бири 3 минг тонналик, "Бекободгўштсутсавдо"даги 2 минг тонналик, "Фарғонагўштсутсавдо"даги 4,2 минг тонналик омборлар шулар жумласидандир. Уюшма корхоналари ва шаҳарларда жамғарилган 330 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мазкур омборларда сифатли сақланиб, қиш-баҳор ойларида ички бозорга етказиб берилмоқда.

2016-2020 йилларда эса 325 минг тонналик совутгичли замонавий омборхоналар ишга туширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида карам, гилос, помидор, бодринг, сабзи, кўкат, қуритилган мева каби маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилинди.

"Ўзбекозиқовқатзахира" мутахассислари ўтказган мониторинг натижаларига кўра, ташқи бозорда қуритилган мевалар, мева-сабзавотлар пюреси ва концентрати, консерва маҳсулотларига талаб нисбатан юқорилиги аниқланди. Шунга кўра 23 истиқболли лойиҳа тайёрланди. Ҳозирда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қиймати 8 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, меваларни саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш ускуналарини келтириш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Зафар Файзиевнинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида Термиз шаҳри, Денов ва Зомин туманларида йирик супермаркетлар ишга туширилгач, уюшма тизимида фаолият кўрсатаётган фирма дўкони, минимаркет ва супермаркетлар 5 мингдан ошди.

Янгиликлар лентаси
0