Тошкентга ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари келди

© FacebookЎзбекистон ТИВ
Ўзбекистон ТИВ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайловни кузатиш бўйича тўлақонли миссия Ўзбекистонга илк маротаба юборилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Бугун Тошкентга Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Йохан Петер Трауготт Тейлер келди. Бу ҳақда nuz.uz хабар берди.

Тейлернинг миссия раҳбари сифатидаги вазифалари миссия ишини назорат қилиш, шу жумладан давлат идоралари, сайлов ўтказиш бўйича органлар, сайлов жараёни бошқа иштирокчилари билан алоқалар ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, шунингдек миссиянинг оралиқ, дастлабки ва якуний ҳисоботлари тайёрланишини таъминлашдан иборатдир.

ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссияси таркибига асосий гуруҳ билан бирга 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар, шунингдек овоз бериш куни сайлов участкаларида кузатувни амалга оширадиган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчилар киритилган.

ЕХҲТ вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловини кузатишга ЕХҲТ вакиллари таклиф қилинди

Ўзбекистонга келиши 5 ноябрга режалаштирилган узоқ муддатли кузатувчиларнинг вазифалари сайлов жараёнининг турли босқичларини минтақаларда кузатиш ва миссия иштирокчиларига мамлакатда нима бўлаётганлиги ҳақида тўлақонли ахборот тақдим қилишдан иборат. Узоқ муддатли кузатувчиларнинг фаолияти ДИИҲБга минтақалардаги кузатув натижаларини инобатга олган ҳолда сайлов жараёни ҳақида тўлалигича ҳисобот тузиш имконини беради.

Қисқа муддатли кузатувчиларнинг вазифалари уларга бириктирилган ҳудудда сайлов куни кузатувни амалга ошириш, шунингдек ўз хулосалари ҳақида аниқ ва тўлалигича миссиянинг бош қароргоҳига хабар беришдан иборатдир. Етарли миқдорда қисқа муддатли кузатувчиларни жойлаштириш ДИИҲБга бутун мамлакат бўйича статистик жиҳатдан кўпроқ сайлов участкаларини қамраб олиш имконини беради. Қисқа муддатли кузатувчилар жорий йилнинг 2 декабридан 6 декабригача фаолият юритиши назарда тутилган.

Сайловни кузатиш бўйича тўлақонли миссия Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ҳамда Ўзбекистон халқаро стандартларга мувофиқ мазкур муҳим сиёсий тадбирни очиқ ва ошкора ўтказишга тайёрлигини эътиборга олиб мамлакатга илк маротаба юборилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0