Президент сайловини кузатишга ЕХҲТ вакиллари таклиф қилинди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишЕХҲТ вакиллари
ЕХҲТ вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ вакилларини сайловларни кузатиш учун таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Марказий Сайлов комиссияси (МСК) Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти вакилларини Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун таклиф қилди, деб хабар қилмоқда МСК матбуот хизмати.

“Биз ЕХҲТга дипломатик каналлар орқали расмий таклифнома юбордик. Агар улар кузатиш миссияси юборса – уларга халқаро кузатувчи статуси берилади”, — деди  МСК вакили.

Ўзбекистон биринчи президенти ислом Каримов 2 сентябр куни, 78 ёшида вафот этди. Президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов хабарига кўра Ўзбекистон президенти сайлови 4 декабр куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти сайловига халқаро кузатувчиларни таклиф қилиш  23 ноябргача давом этади. 2015 йилнинг 29 мартида бўлиб ўтган сайловларга ЕХҲТ кузатувчиларнинг чекланган миссиясини юборган эди. Сайловларни дунёнинг 43 мамлакатидан 300га яқин халқаро кузатувчилар кузатишган эди. Улар орасида МДҲ, ЕХҲТ, ШҲТ, ИҲТ ва Умумжаҳон сайлов органлари вакиллари ҳам бор эди.

Янгиликлар лентаси
0