Бобоқулова қаттиқ уйқудалиги сабабли суд мажлиси қолдирилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГулчеҳра Бобоқулова
Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айбланувчи белгиланган дориларни қабул қилганидан сўнг қаттиқ уйқуга кетгани боис суд мажлисига олиб борилмади

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Москванинг Хорошевск суди гўдакни ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонлик гулчеҳра Бобоқулова дори қабул қилганидан сўнг медикаментоз уйқуда бўлганлиги боис суд мажлисини қолдирди, деб хабар берди РИА Новости суд матбуот котибига асосоланиб.

Суд сешанба куни гўдакнинг ўлдирилиши бўйича ишни кўриб чиқишни давом эттириши лозим эди, бироқ айбланувчини суд мажлисига олиб келишнинг имкони бўлмади.

"ФКУ СИЗО-2 касалхонаси бошлиғининг хабар беришича, Бобоқулова белгиланган дориларни қабул қилганидан кейин медикаментоз (тиббий) уйқуда бўлганлиги сабабли уни судга олиб боришнинг имкони йўқ", — деди суд вакили Олга Лицарева.

Тергов материалларига кўра, Бобоқулова церебрал фалаж касаллигига чалинган қизнинг энагаси бўлган. Феврал тонгида Москвадаги Народное ополчение кўчасидаги хонадонда у қизни бўғиб ўлдирган.

Гулчехра Бобокулова - Sputnik Ўзбекистон
Қотил-энага мажбурий руҳий даволашни Ўзбекистонда ўтишни сўради

Сўнгра у қизчанинг бошини кесиб ўзи билан олиб чиқиб кетган. Хонадондан чиқиб кетаётиб уйга ўт қўйган. Кўчада у ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинган.

Гувоҳларнинг айтишларича, у қўлга олингунига қадар кўчада 20 дақиқача қизнинг бошини кўтариб юрганча ўзи билан ўзи гаплашган ва атрофдагиларга пўписа қилган.

Жиноят иши доирасида ўтказилган мажмуавий стационар психолог-психиатрлик экспертизасида маълум бўлишича, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган.

У "Вояга етмаганни ўлдириш", "Бировнинг мулкини ўт қўйиш йўли билан қасддан йўқ қилиш" ва "Портлаш ҳақида ёлғон хабар бериш" моддалари бўйича айбланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0