ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бугун 1 ноябр куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов Москвага расмий ташриф билан келди, деб хабар қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, бу Туркманистон раҳбариятининг 2011 йилдан буён Россияга уюштирган биринчи расмий ташрифидир. Сўнгги ташриф 2011 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган эди.
Учрашувда туркман газини Россиянинг йирик корхоналари томонидан сотиб олиш, Туркманистонга кредит ажратиш ва уни ҳудудий интеграцион лойиҳалар ЕОИИ, КХШТ ва "Каспий гуруҳи" ташкилотларига аъзо бўлиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Газ масаласи
Экспертлар фикрига кўра, учрашувда туркман гази сотиб олиш масаласи яна бир бор кўтарилади ва шунингдек Россия Туркманистонга кредит бериш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Собиқ Иттифоқ ҳудудини ўрганиш Маркази бош директори Александр Караваевнинг фикрига кўра, Россия газни сотиб олишни яна бошлаши учун нафақат иқтисодий кафолатлар балким Турманистон Россиянинг ҳудудий интеграцион ЕОИИ ва хавфсизлик КХШТ каби лойиҳаларига янада диққат билан қараган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.
Ахшобод бугунги кунда мураккаб иқтисодий ва молиявий аҳволда. Буни Туркманистон олган кредитлари учун тўловлар амалга оширмаётганилигидан билса бўлади. Шунинг учун ҳам бугунги учрашувда Россия томонидан кредит ажратиш ёки "Газпром" ва "Роснефть" каби йирик компаниялар томонидан туркман газини қайта сотиб олишни бошлаш масалалари муҳокама қилиниши аниқ, деб ҳисоблайди эксперт
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 1 январидан бошлаб "Газпром" "Туркмангаз" билан тузган шартномасини бекор қилган эди. Россия корхонаси маълумсотига кўра бунинг сабаби "Турк"ангаз" томонидан келишилган шартнома шартларини жиддий равишда бузилиши бўлган.
Айнан ушбу воқеалардан кейин Россиянинг "Газпром" холдинги "Ўзбекнефтегаз" билан 4 млрд кубометр газ сотиб олиш ҳақида шартнома имзолаган эди.
Хавфсизлик ва ҳамкорлик
Караваевнинг сўзларига қараганда, учрашувда иқтисодий муаммолардан ташқари Ўрта Осиё ҳудудида хавфсизлкни сақлаш ва Туркманистон билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
"Яқинда Россия-Покистон махсус қўшнлар ўқув-машғулотлари бўлиб ўтган эди. Покистон ва Россияни ҳеч қандаё ҳарбий муносабатлар ёкки иттифоқ бирлаштирмасада, ҳарбий ссоҳада ҳамкорлик тиклана бошлагани кўриниб турибди. Шундай экан, нейтрал мақомига қарамасдан, Туркманистонга ушбу ташаббусларга қўшилишга нима халал бермоқда? Агар Туркманистон дунёнинг эгнг хавфсиз ҳудудида жойлашган бўлса бошқа гап эди. Ахир у Афғонистон ва Эроннинг ёнида-ку", — деди эксперт.
Шунинг учун ҳам Ашхобод, бугун вазият тинч бўлишига қарамасдан, келажакда бирор хавф-хатар юз берганда қандай йўл тутиш кераклигини олдиндан ўйлаб қўйиши керак.
Туркманистон Россиянинг айрим ҳудудлари ва уларнинг раҳбарлари билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Масалан, Татаристон президенти Рустам Минниханов. Туркманистоннинг Татаристоннинг "КамАЗ", "Татьнефть", "Қозон вертолет заводи" каби ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинмоқда.
Турманистон "КамАЗ" заводининг энг йирик харидорларидан бири. Ундан ташқари Турманистон ёнилғи ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор бермоқда.
Шунингдек, Туркманистон президенти Россиянинг Астрахан вилояти раҳбарияти билан ҳам кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўймоқда.
Каспий гуруҳи
Каспий денгизи бўйида жойлашган беш мамлакат — Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон Каспий денгзи ҳуқуқий маслаларини доимий равишда муҳокама қилиб келишмоқда. Каспий денгизининг ҳуқуқий ҳолатига доир саволлар СССР тарқалиб кетганидан кейин вужудга келган эди.
Туркманистонда сайлов
Туркманистонда 24октябр куни президент сайлови кампанияси бошланган эди. Давлат раҳбари сайлови куни 2017 йилнинг 12 февралига белгиланган.
Бу сафарги президент сайлови ўтган сайловдан фарқ қилади. Ушбу йилнинг 14 сентябридан бошлаб Туркманистонда янги Конституцияси қабул қилинди. Унга кўра президент ваколати муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтрилди ва президент номзодинининг ёш 70 билан чеклаш ҳақидаги бўлим бекор қилинган эди.
Туркманистон президенти сайловида уч партия иштирок этади: Туркманистон Демократик партияси, Саноат ва Тадбиркорлар партияси, ва Аграр партиялар иштирок этмоқда.
Туркманистоннинг бугунги президенти Гурбангули Бердимухамедов 59 ёшда бўлиб у мамлакатни 2007 йилдан буён бошқариб келмоқда.