Эксперт: Туркманистон етакчиси "умрбод президент" бўлиши мумкин

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агарда конституцияга ўзгартириш киритилмаганида эди, Бердимуҳаммедов ўз номзодини 2027 йилга қадар кўрсата олиши мумкин эди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Туркманистонда янги конституциянинг қабул қилиниши давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг “умрбод президент” бўлиши мумкинлигига ишора, деб ҳисоблайди олий иқтисодиёт мактаби илмий-тадқиқот университетининг жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати факультети декани ўринбосари Андрей Суздальцев РИА Новостига.

Чоршанба куни Туркманистон парламенти депутатлари янги конституция қабул қилиниши учун овоз бердилар. Олдинги конституцияга кўра Туркманистонда туғилган, ёши 40дан кам бўлмаган ва 70дан ошмаган мамлакат фуқаролари президент этиб сайланиши мумкин эди. Янги қонундан эса “70дан ошмаган” деган меъёр олиб ташланди. Янги конституция шунингдек президент ваколатларини беш йилдан етти йилга узайтиради.

Туркманистон президенти саройи - Sputnik Ўзбекистон
Янги қонун: Туркманистонда энди ёши 90 дан ошганлар ҳам президент этиб сайлана олади

Бердимуҳаммедов ҳозир 59 ёшда, агарда у 2017 йилги сайловларда учинчи марта сайланса, у 2024 йилга қадар Туркманистон президенти лавозимида қолади. Ундан кейин у президентликка ўз номзодини қайта-қайта кўрсатиши мумкин, зеро мамлакатда президентнинг сайланиш миқдори чекланмаган.

Экспертнинг фикрича, Бердимуҳаммедов шу тарзда “умрбод президент” бўлиши мумкин. Агарда конституцияга ўзгартириш киритилмаганида эди, Бердимуҳаммедов ўз номзодини 2027 йилга қадар кўрсата олиши мумкин эди.

Эксперт шунингдек ҳозирда Туркманистонда Бердимуҳаммедовнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод йўқ деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, Бердимуҳаммедов ҳам ўзига хос “миллат отаси”га айланиб улгурган.

Янгиликлар лентаси
0