Сайловолди ташвиқотида ОАВга қўйиладиган талаблар айтиб ўтилди

© Sputnik / СтрингерСайлов плакати
Сайлов плакати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида видеоконференцалоқа шаклида “Оммавий ахборот воситалари ва сайловолди ташвиқоти” мавзусида амалий семинар ўтказилди, деб маълум қилинади республика марказий сайлов комиссияси сайтида.

Марказий сайлов комиссияси йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси семинар тренинглар ташкил этади

Шу йилнинг 28 октябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди ташвиқоти бошланди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга асосан сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади. Номзодларга давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони, нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Семинарда сайловолди кампаниясида оммавий ахборот воситалари номзодлар учун ошкоралик ва очиқлик муҳитини яратишга кўмаклашишлари ва улар билан боғлиқ ҳар қандай очиқ ахборотни тезкорлик билан, ҳаққонийлик, тенглик ва холислик асосида тарқатишлари талаб этилиши таъкидланди.

Ахборот дастурлари ва бошқа ахборот материалларида номзодларнинг сайловолди фаолиятини ёритиб беришда оммавий ахборот воситалари тенг шароитлар, шу жумладан дастурнинг давомийлиги ва ҳажми бўйича тенг шароитлар яратиб берилишини таъминлайди.

Бунда пулли эфир вақтини ёки чоп этиш майдонини ажратиш билан боғлиқ муносабатлар оммавий ахборот воситалари ва сиёсий партиялар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Семинарда оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги айтиб ўтилди.

Сайловолди ташвиқоти ўтказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Шу сабабли Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялардан келиб тушган таклиф ва истакларни инобатга олиб, ҳар бир номзодга ўз сайловолди дастурларини аҳолига етказиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле- ва радиоканалларида 638 дақиқадан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 12 та ҳудудий телеканалларида 206 дақиқа, “Тошкент” телерадиоканалида 286 дақиқадан бепул эфир вақти ажратди.

Матбуот - Sputnik Ўзбекистон
Партия нашрларига сайловолди ташвиқоти учун чеклов қўйилмайди

Номзодларга "Халқ сўзи", "Народное слово" ва "Правда Востока" газеталарида 6 саҳифадан, "Нурли жол" ва "Овози тожик" газеталарида 5 саҳифадан иборат нашр майдони бепул берилади. Бундан ташқари, ҳудудлардаги 30 та маҳаллий газетада ҳар бир номзод учун 55,5 саҳифа нашр майдони бепул тақдим қилинади.

Семинарда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президентлик сайловлари 4 декабр куни бўлиб ўтади. Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг Бош вазир Шавкат Мирзиёев Президентлик вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан "Миллий тикланиш" демократик партиясидан С. Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ш. Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Ҳ. Кетмонов, "Адолат" социал-демократик партиясидан Н. Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

Янгиликлар лентаси
0