Бишкекдаги ШҲТ бош вазирлари кенгашида кимлар қатнашиши маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишШҲТ аъзолари байроқлари
ШҲТ аъзолари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
3 ноябр куни Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда 10га яқин ҳужжат имзоланиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. ШҲТнинг Қирғизистон томонидан миллий координатори, ТИВ интеграцион бирлашмалар департаменти директори ўринбосари Гулкайир Балбаева 3 ноябр куни Бишкекда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилишида қайси давлатдан кимлар иштирок этиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Матбуот анжуманида у Қозоғистон, Хитой, Россия ва Тожикистон бош вазирлари йиғилишда иштирок этишларини тасдиқлашганини билдирди. Ўзбекистон номидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов иштирок этади.

"Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар вакиллари: Ҳиндистондан — ташқи ишлар вазири, Покистондан — бош вазир маслаҳатчиси, Афғонистондан — бош вазир, Эрондан — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари қатнашадилар. Монголия номидан элчи қатнашади", — деб маълум қилди Балбаева. Беларус бош вазири оғзаки розилик берган.

ШҲТ эмблемаси - Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ Бош котиби: Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари бутун минтақа учун муҳим

Бундан ташқари, МДҲ, БМТ ва бошқа ташкилотлардан таклиф қилинган меҳмонларнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Балбаева бир қатор масалалар муҳокама қилиниши ҳамда йиғилиш якунига кўра 8-10 ҳужжат имзоланиши режалаштирилганини билдирди.

"ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг кенгаши қарорига асосан ташкилотнинг 2017 йилги бюджети, 2017-2021 йилга мўлжалланган лойиҳавий фаолиятни келгусида ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланади", — деди у.

ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йил июлда Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни бошланган.

Аъзо давлатларни бирлаштириб турувчи ҳудудда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм, сепаратизм, экстремизм, наркотрафикка қарши курашиш, иқтисодий ҳамкорлик, энергетик шерикчилик, илмий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш ташкилотнинг асосий вазифалари деб эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0