Ўзбекистонлик дальнобойщик саргузашлари

© Sputnik / Владимир Макаров / Медиабанкка ўтишЮк автомобиллари турар жойи
Юк автомобиллари турар жойи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги ўртача 100 $ ойлик билан солиштирганда узоқ масофага юрувчи ҳайдовчининг 800-1000$ ойлиги катта маблағ бўлиб кўриниши мумкин, лекин буни ишлаш учун қанча машаққат ва хавфлардан ўтиш керак.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Октябрнинг охирги якшанбаси, яъни бугун — автомобил транспорти ҳайдовчилари куни. Ўзбекистонлик узоқ масофага ҳайдовчи (дальнобойщик) Миша амаки ўз тажрибаси ва саргузаштлари ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди.

"Албатта мен ёшлигимдан дальнобойщик бўлиб ишлашни орзу қилмаганман. Иттифоқ тарқалиб кетиши билан, пуллар қадрсизланиб кетди. Турмуш ўртоғим билан ҳисоб рақамимизда тўплаган барча маблағларимиздан ажралиб қолдик. Заводлар ёппасига ёпилишни бошлади. Мен бир неча йил иш қидириб у ёққа бу ёққа бошимни суқиб юрган вақтларим, бир танишим  Россияга юк машинасида бориб келишни таклиф қилиб қолди. Шундай қилиб мен ушбу соҳага келиб қолдим", — деб ҳикоясини бошлайди Миша амаки.

Бошида бу осон иш бўлиб кўринган эди, бир ҳафта рулга ўтирсанг ҳамён тўла пул бўлади деб ўйлардик. Аслида эса, анча мураккаб ва хавфли иш бўлиб чиқди.

"Бугунги кунда кўпчиллик ушбу соҳага  фақат пул учун келмоқда, чунки мамлакатда яхши иш топиш қийин. Имкони борлар Россияга жўнаб кетмоқда. Кета олмайдиганлар эса, бир илож қилиб Ўзбекистонда мослашиб олишмоқда. Ўзбекистондаги ўртача 100 $ ойлик билан солиштирганда ўзоқ масофага юрувчи ҳайдовчининг 800-1000$ ойлиги катта маблағ бўлиб кўриниши мумкин", — дейди суҳбатдош.

Лекин бу фақат юзаки қараганда. Ушбу ойлик бутун кабинага, яъни рейсга чиққан иккала ҳайдовчига тўланади. Шунинг учун кўп ҳайдовчилар ҳамроҳ олиш ёки олмасликни яхшилаб ўйлаб кўришади. Бир ўзи йўлга чиқиб кўпроқ пул ишлашни, албатта, ҳамма хохлайди, лекин йўлда турли воқеалар бўлиши мумкин: машина бузилиши ёки жиноятчиларга дуч келиш каби. Ўшанда ҳамроҳниг ёрдами керак бўлади.

Темир йўлда юк поездлари - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ва Ўзбекистон юк транзити шартларини яхшиладилар

"Менинг ҳамкасабаларим бир ўзи йўлга чиққанда турли нохуш воқеалар кўп бўлган. Асосий хавф — жиноятчиларда эмас, машина бузилиб қолишида. Айрим ҳамкасабаларим машинаси бузилиб, совуқдан ҳалок бўлган. Ё бўлмаса йўл ёқасидаги ошхоналардан бирида овқатланиб заҳарланиш ҳоллари ҳам учраб туради. Бировдан ёрдам кутиш амри маҳол. Ахир бизнинг ташқи кўринишимиз хорда куйлайдиган йигитчаларникидек эмас", — деб сўзини давом эттирди ҳайдовчи амаки.

Ҳозир албатта вазият бунчалик қийин эмас. Ҳайдовчиларда замонавий алоқа воситалари бор, GPS кузатиш ускуналари ва бошқалар. Ҳамма жойда ёрдамга чақириш имкони бор. 90 — йилларда эса, ҳар бир қатнов рулеткага ўхшаш эди. Бой бўлиб ёки бир тийинсиз қайтиб келишини ҳеч ким билмас эди.

"90-йиллар Россия ва Қозоғистон йўлларида жиноятчилик авж олган вақтлар эди. Энг қимматбаҳо юкларни ўзбек махсус хизматлари ходимлари кузатиб боришар эди. Менга қурол билан ҳам пичоқ билан ҳам пўписа қилишган. Пул телефон ва бошқа қўлга илинадиган нарсаларни ҳам олиб тортиб олишган, лекин уларнинг ҳаммасидан ҳаёт афзал-ку. Бермасликнинг иложи йўқ эди. Бериб яна йўлимизни давом эттираверар эдик", — дейди амаки.

Бугунги кунда эса узоқ масофага юрувчиларнинг асосий муаммоси —  бу назорат ва бошқарув органлари бўлиб қолмоқда.

"Жиноятчилар йўллардан аллақачон йўқолган, бемалол юравериш мумкин. Лекин айрим йўл патрул ва божхона назорати ходимлари биздан пул ундирмоқчи бўлишади. Йўлларнинг ёмон аҳволдалиги ҳам жуда кўп муаммо туғдиради. Қозоғистонда йўллар умуман йўқ деса ҳам бўлади. Фақат гравий тўкилган йўналишлар бор. Россия йўллари эса — бу турли туман чуқурликлар жамланмаси. Марказий шаҳарларда яхўи, лекин бироз четга чиқсанг — бошланади", — дейди Миша амаки.

Яқин кунда Миша амаки Челябинскка ўзбек матоларини олиб йўлга чиқади. Ёши анча катта бўлгани учун ҳамроҳи билан бирга йўлга чиқишга қарор қилган. Миша амаки ҳали ўз ишини ташлаш нияти йўқ. Бошқа мамлакатда унга иш йўқ, оилани эса — боқиш керак, дейди Миша амаки.

Янгиликлар лентаси
0