ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. "Казахстан темир жолы" компанияси президенти Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида 4 ноябр куни учрашувда қатнашиб, транзит юк ўтказув шартларини яхшилашга келишиб олишди, вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра.
“Келажакда транзит юк ташиш шартларини яхшилаш борасида ўзаро мафаатли ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди”, — деб хабар беришди вазирликда.
Икки мамлакат вакиллари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик масаларини ҳам муҳокама қилишди.