Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Тошкентга келади

© FacebookЎзбекистон ТИВ биноси
Ўзбекистон ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилда Ҳиндистоннинг ШҲТга қабул қилиниши жараёни бошланди

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. 30 октябр куни Тошкентга Ўзбекистон-Ҳиндистон музокараларида иштирок этиш учун Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар ташриф буюради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнида Тошкентда Ўзбекистон раислиги остида ШҲТ 15-саммити бўлиб ўтди. Унда хусусан, ташкилотнинг келгуси ривожланиш ва кенгайиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг ШҲТга қабул қилиниши жараёни бошланди.

ШҲТ эмблемаси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлишга тайёргарлик кўрмоқда

Россиянинг Хитойдаги элчиси Андрей Денисов Ҳиндистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши ШҲТ географиясини кескин кенгайтиришини ҳамда мазкур майдондаги музокараларга янги характер беришини билдирди.

ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон киради. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи давлат мақомига эга. 2015 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзо бўлиш жараёни бошланди.

Янгиликлар лентаси
0