Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлишга тайёргарлик кўрмоқда

© SputnikШҲТ эмблемаси
ШҲТ эмблемаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон ва Покистон мажбуриятлари ҳақида меморандумлар Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида имзоланиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. 2016-йилнинг 1-март куни Пекин шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов ХХРдаги Ҳиндистон Републикаси Элчиси Виджай Гохале ва Покистон Ислом Республикаси Элчиси Масуд Халид билан учрашди.

Россия Федерацияси президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Хакимов. - Sputnik Ўзбекистон
Россия ШҲТ ва ЕИИ иқтисод ва савдо вазирларининг навбатдан ташқари учрашувини ўтказмоқчи

Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар беришича, ШҲТга аъзо давлатларнинг Уфа шаҳридаги (Россия) Давлат раҳбарлари кенгаши қарорини амалга ошириш доирасида дипломатик миссиялар бошлиқларига ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш борасидаги Ҳиндистон ва Покистон мажбуриятлари ҳақидаги Меморандумлар лойиҳалари топширилди.
Бундан ташқари, бўлажак Тошкент саммитида мазкур Меморандумларнинг имзоланиши давлат раҳбарлари учрашувининг муҳим амалий якунларидан бири ва бу йил 15 йиллигини нишонлаётган ШҲТнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиши таъкидланди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг ШҲТ Котибиятидаги доимий вакиллари ҳам иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0