ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Фарҳод Алимов хонанда Райҳон билан учрашиб туришини, лекин тўйлари бўлиши ҳақида интернетдаги хабарлардан билганини айтди, деб хабар беради NUZ.UZ сайти.
Эслатиб ўтамиз, бошловчи ва хонанданинг тўйи бўлиши ҳақида MyDay.uz сайти хабар тарқатганди. Нашр ҳатто тўй 29 октябр куни бўлиб ўтишини ҳам маълум қилганди. Кейинроқ MyDay.uz "куёв"нинг расмий изоҳини жойлаштирди.
"Ҳа, биз Райҳон билан учрашиб турамиз. Лекин 29 октябр куни на никоҳ, на тўй маросими бўлади. Шу куни мен "Яккасарой" ресторанида хизматда бўламан, — деди Алимов.
Унинг айтишича, никоҳ маросими ноябр ёки декабрда бўлиши мумкин. Шунингдек, Алимов улар ўртасидаги муносабатларга нисбатан билдирилган салбий фикрларга жавобан у ҳам Райҳон ҳам илгариги турмушларидан расман ажрашишганини маълум қилди.