Райҳон Ғаниева турмушга чиқмоқда

© rayhonganieva.comРайхон Ганиевпа
Райхон Ганиевпа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашрнинг маълум қилишича, тўй 29 октябр куни бўлиб ўтиши мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева иккинчи марта келинлик либосини кийишга тайёрланмоқда, деб хабар берди "Новости Узбекистана".

Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи — профессионал бошловчи Фарҳод Алимов. Улар хонанданинг "Излама" клипини суратга олиш майдончасида танишишган.

Нашрнинг маълум қилишича, тўй 29 октябр куни бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда 2012 йилда актёр Йигитали Мамажонов билан турмуш қурганди. 2014 йилда улар ажрашишга қарор қилишди. Райҳоннинг Ислом ва Имрон исмли икки ўғли бор.

Райҳоннинг бўлажак турмуш ўртоғининг ҳам илгариги турмушидан бир ўғил ва икки қизи бор.

Янгиликлар лентаси
0