Душанбеда электр таъминоти қисман тикланди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЭлектр линияси
Электр линияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авария Душанбедан 100 километр узоқликда жойлашган Нурак ГЭСида юз берган

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тожикистон пойтахтида электр таъминоти авариядан кейин тикланди, деб хабар берди РИА Новостига "Барки Точик" энергохолдинги вакили.

"Тожикистон пойтахтининг марказий қисмида электр таъминоти узилганидан кейин қайта тикланди", — деди вакил.

ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳудудининг 90%и электрсиз қолди

У энергия тармоқларида авария юз бергани учун электр таъминоти 2,5 соатга тўхтаб қолганини билдирди. Айни пайтда пойтахтнинг 50%дан ортиқ ҳудудида электр таъминоти қайта тикланганини билдирди энергохолдинг вакили.

Дастлабки маълумотларга қараганда, авария Душанбедан 100 километр узоқликда жойлашган Нурак ГЭСида юз берган.

Янгиликлар лентаси
0