Тожикистон ҳудудининг 90%и электрсиз қолди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишЛЭП
ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга қараганда, айни пайтда фақат Кўлоб шаҳридаги уйлардагина чироқ бор.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Sputnik Тожикистоннинг маълум қилишича, энергия тизимидаги носозлик сабабли мамлакат ҳудудининг 90%и электр таъминотисиз қолди.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда фақат Кўлоб шаҳридаги уйлардагина чироқ бор.

Дастлабки маълумотга кўра, ушбу ҳодиса содир бўлишига иккита сабаб тахмин қилинмоқда. Биринчиси — ҳукумат Вахшни тўсиш чоғида портлашни амалга ошираётганида эҳтиёт чораси сифатида электр таъминотини узиб қўйган. Бу ерда гап Роғун ГЭСи ҳақида бормоқда.

Иккинчи тахмин эса ҳақиқатга яқинроқ. Унга кўра, мамлакатнинг катта ҳудудини электр билан таъминлайдиган ЛЭП 500 электр тизимида носозлик юз берган.

"Барки точик" энергохолдинги ушбу ҳодисага изоҳ бермади.

Янгиликлар лентаси
0