Тошкент-Андижон йўналишидаги поезднинг ҳаракатланиш вақти ўзгаради

Oбуна бўлиш
1 ноябрдан айрим йўналишларда қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақтлари ўзгаради

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг маълум қилишича, 1 ноябрдан айрим йўналишларда қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракатланиш вақтларига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда жамиятнинг интернетдаги саҳифасида маълум қилинмоқда.

Маълумотга кўра қуйидаги йўналишлардаги поездларнинг ҳаракатланиш вақтига ўзгартириш киритилади:

Тошкент-Андижон йўналишидаги 60/59-сонли поезд: Тошкентдан жўнаш 08-05да, Андижонга келиш 13-35да ва Андижондан жўнаш 15-50да, Тошкентга келиш 21-20да.

Тошкент-Андижон йўналишидаги 62/61-сонли поезд: Тошкентдан жўнаш 17-20да, Андижонга келиш 22-50да ва Андижондан жўнаш 06-20да, Тошкентга келиш 12-04да.

Андижон-Бухоро йўналишидаги 392-сонли поезд: Андижондан жўнаш 14-20да, Тошкентга келиш 20-44да.

Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

Андижон-Тошкент йўналишидаги 91/92-сонли поезд: Андижондан жўнаш 22-15да, Тошкентга келиш 05-16да ва Тошкентдан жўнаш 06-40да, Андижонга келиш 12-55да.

Жумладан, шаҳарлараро поездларда:

Тўқимачи-Ангрен йўналишидаги 6308-сонли поезд: Тўқимачидан жўнаш 18-00да ва Ангренга келиш 21-56да.

Ангрен-Тўқимачи йўналишидаги 6309-сонли поезд: Ангрендан жўнаш 06-03да ва Тўқимачига келиш 09-48да.

Андижон-Қўқон йўналишидаги 6309-сонли поезд: Андижондан жўнаш 04-30да ва Қўқонга келиш 07-39да.

Қўқон-Андижон йўналишидаги 6310-сонли поезд: Қўқондан жўнаш 14-20да ва Андижонга келиш 17-58да.

Шунингдек, 7, 8, 9, 10, 14, 15, 16, 17, 21, 22, 23, 24 ноябр кунлари Тошкент-Қарши йўналишидаги 760/759-сонли "Афросиёб" поезди ўрнига 2/1-сонли тезюрар поезд ҳаракатланиши давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 60/59 сонли Тошкент-Андижон-Тошкент "Ўзбекистон" йўловчи поезди ҳаракати 2016 йил 5 сентябрдан бошлаб йўлга қўйилганди.

Янгиликлар лентаси
0