ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. “Тошкент – Андижон” йўналишида қўшимча поезд қатнови 17 октябрда ишга тушади, деб хабар қилди Ўзбекистон темир йўллари.
№62/61 сонли янги қатнов Тошкентдан 16:30 йўлга чиқиб, Андижонга 22:30 да етиб келади. Анджондан поезд тонг соат 06:00 да йўлга чиқиб Тошкентга соат 12:10 да етиб келади.
Ўзбекистон темир йўллари янги қатнов йўлга қўйилиши муносабати билан 18 октябрдан “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида қатнаётган 391/392 ва 91/92 сонли поездлар жадвалига ҳам ўзгаришлар киритилишини хабар берди.