ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Москвадан Наманганга парвоз қилаётган самолёт йўловчидан қон кетиши оқибатида Қозонда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди РИА Новости Татаристон ФВВ бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Родигинга асосланиб.
20 Октябр 2016, 13:01
"Москва вақти билан соат 02:14да Москва – Наманган рейси бўйича парвоз қилаётган А321 аэробуси Қозон аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросида қон кетиш ҳолати юз берди", — деди Родигин.
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, йўловчи Татаристон республика клиник касалхонасига ётқизилган. Соат 03:54да аэробус парвозини давом эттирган.