Тошкент-Навоий йўналишидаги йўловчи самолёт шошилинч ортга қайтишга мажбур бўлди

Oбуна бўлиш
19 октябрь куни Тошкент аэропортидан Навоийга рейсни амалга ошириши керак бўлган IL-114 самолёти зудлик билан яна Тошкентга қайтиб қўнган

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент-Навоий авиарейси 19-октябр куни техник сабабларга кўра вақтинча тўхтатилган. Йўловчилар белгиланган мазилларига фақатгина тушдан сўнг етиб борган, деб хабар қилди Спутник мухбирига Тошкент аэропорти матбуот-хизмати вакили.

Аэропорт вакилининг хабарига мувофиқ, Тошкент-Навоий рейсидаги самолёт белгиланган вақт — 8:10да ҳавога кўтарилган, аммо тезда ортга қайтишга мажбур бўлган. Йўловчиларга ушбу ҳолат техник носозлик туфайли юзага келгани айтилган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларига ҳеч қандай зарар етмаган.

15.22да лайнер такроран Тошкентга томон учган ва бу сафар кўзланган манзилига етиб борган.

Парвози кечиктирилган самолёт 15:50да Навоий аэропортига етиб бориб, 18:00да қайтиш рейсини амалга оширган.

Янгиликлар лентаси
0