ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Компания сифати тез бузиладиган маҳсулотларни рефрижератор секцияларида экспорт учун ташиганда олинадиган 3700 доллар миқдоридаги қўшимча йиғимни йил охирига қадар тўхтатиб турадиган бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. Бундан ташқари, мамлакат ичида ташиш масофасидан келиб чиққан ҳолда 30 фоиздан 60 фоизгача пасайтирилган тариф ставкалари коэффициенти қўлланилади.
Шунингдек, Yo'lReftrans АЖга тегишли рефрижератор секцияларида экспортга жўнатиладиган янги мева-сабзавот маҳсулотларини юклашда имтиёзли муддат жорий этилди ва юк ташуви учун KTZ Express АЖ орқали ҳақ тўланганда янги мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит юк ташишга 30 фоизлик чегирма берилди.
Компаниянинг билдиришича, бир рефрижератор секциясида ташиладиган юк ҳажми 200 тоннани ташкил этади. Таққослаш учун: бир юк автотранспорти 20 тоннагача, авиатранспорт 50 тоннагача юк ташиши мумкин.
Темир йўл транспортининг яна бир устунлиги шундаки, юк ташувчи поезд учун об-ҳаво шароитлари ноқулайлик туғдирмайди ва қатъий жадвал бўйича ҳаракатланади.