Ўзбекистон МДҲ ижодий ва илмий зиёлилар форумида қатнашмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишБишкек
Бишкек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анжуманнинг асосий мавзуси "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25 йиллиги. Гуманитар ҳамкорлик истиқболлари" деб номланади

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон фан, маданият ва таълим арбоблари 27-28 октябр кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари ижодий ва илмий зиёлиларининг XI форумида иштирок этиш учун Бишкекка етиб келишди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур анжуманнинг асосий мавзуси "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25 йиллиги. Гуманитар ҳамкорлик истиқболлари" деб номланади.

СелиАс форуми - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек ёшлари Астрахандаги халқаро форумда иштирок этди

Делегатлар МДҲ ҳудудида маданий алоқаларни ривожлантириш, бутун Ҳамдўстлик маконида таълим тизимининг сифати ва очиқлиги, Евросиё интеграциясида ёшларнинг роли ҳамда туризмнинг интеграция жараёнини тезлаштиришдаги ўрни борасида музокаралар олиб боришади.

Бундан ташқари, форум доирасида "Дебютлар ҳамкорлиги" халқаро ёшлар фестивали ғолибларини мукофотлаш маросими ва МДҲнинг 2017 йилдаги Маданият пойтахти Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри тақдимоти бўлиб ўтади.

Форум Ҳамдўстлик мамлакатлари илмий ва ижодий зиёлиларининг ҳамкорликдаги ишлари натижаси акс этган якуний резолюцияни қабул қилиш билан ниҳоясига етади.

Янгиликлар лентаси
0