ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги вакиллар делегацияси чоршанба куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига ташриф буюрди. Меҳмонлар Қирғизистон халқлари ассамблеяси вакиллари билан учрашадилар, драма театрида спектакл томоша қилишади ҳамда талабалар билан учрашишади. Бу ҳақда республика ҳукумати сайтида маълум қилинган.
Меҳмонларни қирғиз заминида республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абулгазиев, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари раҳбарлари ҳамда жамоат ва маданият арбоблари кутиб олдилар.
"Делегация Ўш шаҳри марказий майдонидаги маданий байрам тадбирига ташриф буюради ва Қирғизистон халқлари ассамблеяси вакиллари билан учрашади. Бобур номидаги драма театрида "Семетей Манас ўғли" театрлаштирилган дастурини томоша қиладилар. Шу билан бирга ўзбек делегацияси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишади, Ўш давлат университетида талабалар билан учрашади. Ташриф ниҳоясида делегация вакиллари "Сулайман-Тоо" тарихий этнографик мажмуасига сафар уюштирадилар", — дейилади ҳукумат хабарида.
Учрашув якунларига кўра икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни Қирғизистон делегацияси вакиллари дўстона ташриф билан Андижон шаҳрига келганди.