Россия муфтийлар кенгаши ҳақиқий мусулмонлар ҳақида фатво берди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРоссия муфтийлар кенгаши
Россия муфтийлар кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унда ҳақиқий ислом тарафдорлари кўрсатиб берилган

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия муфтийлар кенгаши (РМК) ҳақиқий мусулмонлар ҳақида фатво берди ва Грознийда берилган фатвонинг тўлдирилган талқини деб атади. Фатвода радикал исломий ҳаракатлар белгилари санаб ўтилган, деб хабар беради РИА Новости. Исломшунослар мусулмонларнинг бўлиниши учун асос йўқ, ҳар икки ҳужжат ўхшаш деб ҳисоблашмоқда.

Грозний фатвоси август охирида "Сунна аҳли — улар кимлар?" анжумани якунида қабул қилинганди. Ҳужжат "Россия муфтийлари ва олимларининг якдил қарори ҳисобланиши ва Россия Федерацияси ҳудудидаги барча мусулмон ташкилотлари томонидан ижро этилиши шарт"лиги айтилган. Унда ҳақиқий ислом тарафдорлари кўрсатиб берилган, турли оқимлар, хусусан Арабистон яриморолида XVIII асрда пайдо бўлган ваҳҳобийлар фирқаси қораланган.

Аммо РМК фатво чала ишланган деган баёнот билан чиқди ва бундай ҳужжатлар "розиман/розимасман каби кўринишдаги бир томонлама баҳоланмайди" деди. Шунинг учун ушбу ҳужжат борасида "барча ваколатли томонларни жалб этган ҳолда умумроссия характерини" ифодаловчи уламолар йиғилишини ўтказиш лозимлигини билдирди.

"Мазкур фатво Россия муфтийлар кенгашининг уламолар кенгаши ва РФ мусулмонлар диний бошқармаси чиқарган хулоса ҳамда 2016 йилнинг 25-27 августида бўлиб ўтган Грозний анжуманида қабул қилинган фатвонинг тўлдирилган талқинидир", — дейилади РМК сайтида.

Фатвода хусусан, қандай ҳаракатлар радикал ислом ҳаракати деб ҳисобланиши билдирилган. Улар қуйидагилардир: "инсонларнинг ҳаёти ёки мулкига суиқасд қилиш, диний тоқатсизлик асосида қотиллик қилиш", "бошқа мусулмонлар қадри ва ғурурини ерга уриш, уларни кофирлар қаторига қўшиш", "ўзларининг "ягона"лигини", "мутлақ ҳақ"лигини ва бошқаларнинг фикрини инобатга олмасликларини" даъво қилиш ҳамда "диний тоқатсизлик оқибатида қуролли тўқнашувлар уюштириш, жамиятдаги тинч ҳаётни бузиш".

Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Мусулмон дунёси учун энг катта хавф - Ислом обрўсини тўкишга қаратилган ҳаракатлардир

РФА шарқшунослик институтининг Марказий Осиё, Кавказ ва Урал-Волгабўйини ўрганиш маркази раҳбари Аликбер Аликберов РМК фатвосига изоҳ бераркан, ҳужжат "нариги фатвога (Грозний фатвоси — таҳ.) зид келмаслигини" қайд этди.

"Амалда, умумий ҳолатларда улар бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Бу яхши, чунки биз икки ҳудуд, икки мактаб ўртасида янги бўлиниш пайдо бўлишидан чўчигандик. Лекин бундай бўлмади", — деди у.

Унинг айтишича, ҳар икки фатвода "бир хил манба ва далилларга таянилган" ва "умумий мурожаат" қилинган: ҳеч қайси фирқа "сунний мусулмонлар" атамасини ўзлаштира олмайди. 

Янгиликлар лентаси
0