Камилов: Мусулмон дунёси учун энг катта хавф - Ислом обрўсини тўкишга қаратилган ҳаракатлардир

© OICГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Комилов Жиддада бўлиб ўтган ИҲТ мажлисида қатнашиб нутқ сўзлади.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Абдулазиз Комиловнинг Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти Ташқи Ишлар вазирлари кенгашида 26 июл куни сўзлаган нутқи матнига асосан. 

Нутқ бошида Камилов ИҲТ бош котиби ўринбосари ва барча делегация аъзоларини қутлаб, ушбу мажлисни юқори даражада ташкил қлиган мезбонларга миннатдорчилик билдирди.

Кейин вазир Ислом Ҳамкорлиги ташкилотининг 43 сессияси ушбу йилнинг 18-19 октябрида Тошкентда бўлиб ўтишини айтиб, Ўзбекистон томон ушбу муҳим тадбирга фаол таёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.

Камилов бу борада ИҲТ бош котиби  жаноб Ияд Амин Мадани томонидан кўрсатилаётган шахсий ёрдамни ҳам алоҳида эсга олиб ўтди.

Кейин вазир Ўзбекистон 1996 йилдан бери ИҲТ аъзоси эканлигини ва келажакда ташкилот билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бераётганини таъкидлади. Ушбу йилнинг бошида Ўзбекистон ИҲТ Низомини қабул қилди.  “Низомни қабул қилмаган бошқа мамлакатлардан ҳам ушбу асосий ҳужжатни тезроқ  қабул қилишни сўраймиз”, — деди Камилов.  

Глобализация жараёнларининг жадаллиги ва халқаро мунособатларнинг ўзгарувчанлигини тушунган ҳолда, Ўзбекистон ИҲТ олдида пайдо бўлаётган тўсиқ ва хавфсизлик таҳдидларини яхши тушунади, — деди вазир. Бундай шароитда турли халқлар, динлар ва маданиятлар орасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида ИҲТнинг роли ўсиб бораётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Бизнинг тушунишимизча, айни дамда мусулмон дунёси олдида турган энг асосий чақириқлардан бири, бу Ислом дини номига доғ тушуриш ва унинг обрўсини пастга уришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлардир”, — деди Абдулазиз Камилов.  

Бундай шароитда ИҲТ фаолиятининг олдинги қаторига ҳақиқий исломий қадриятлари ва мусулмончилик маданиятини асраб қолишга қаратилган фаолият эгаллаши кераклигини ҳамда ИҲТ ислом динининг тинчлик ва уйғунликни, бағрикенглик ва интеллектуал баркамолликни ривожлантиришга қаратилган улкан тарихий моҳиятини намойиш қилиши кераклигини айтиб ўтди.

“Ушбу тамойилларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ўзининг Ташқи Ишлар Вазирлари кенгашида (ТИВК) раислиги даврида, ташкилотни мусулмон давлатлари орасида, маданий-гуманитар салоҳиятига алоҳида урғу берилган,  обрўли форумга айлантиришга ҳаракат қилади.  Раислик даврига қабул қилинган шиор “Таълим ва маърифат – тинчлик ва яратувчанликка йўл” – унинг йўналишини аниқ ифодалайди”, — деди Ташқи ишлар вазири.      

Сўзининг давомида, Абулазиз Камилов белгилаб олган устувор йўналишлар ҳақида айтиб берди:

Биринчидан, дунёда сиёсий, иқтисодий  ва гуманитар рақобат кучаймоқда. Бундай шароитда ИҲТ мамлакатларимизнинг интеллектуал, илмий-техник ва технологик салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор бериши керак.

Бу борада бизнинг ўтган буюк бобокалонларимиз ютуқлари ва илмларини ўрганиш, уларнинг дунё цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини оммавийлаштириш муҳим ўрин эгаллайди. Мисол учун, Ўзбекистон ислом маданиятига оид такрорланмас меъросга эга. Имом Ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Беруний, Ал-Хоразмий ва Ал-Мотрудий каби исмлар нафақат мусулмон балким бутун дунёга яхши таниш.

Уларнинг меҳнати ва дунё тараққиётига қўшган ҳиссасини ўрганиш, исломий ғоя ва қадриятларни тўғри талқин қилиш, айниқса ёш авлод учун, ҳамда Исломни халқаро майдонда ҳимоя қилиш учун ўта муҳимдир.

Иккинчидан, илмий-техник соҳада кенг кўламли ҳамкорликсиз, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ИҲТ кун тартибида фан ва техникани ривожлантириш муносиб ўрин эгаллаши керак.

Учинчидан, хавфсизлик муаммолари алоҳида давлатлар ва умуман мусулмон дунёси ривожланишига катта таъсир кўрсатмоқда. Ушбу муаммоларни енгиб ўтишда, дастлаб, ИҲТга аъзо мамалкатлар орасидаги низоларни бартараф этиш ва террорчилик ва экстремизмга қарши уларнинг  ҳаракатини бирлаштириш  - ўта муҳим аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, ислом дунёси улкан иқтисодий, сармоявий ва хом-ашё салоҳиятларига эгадир. Булар биргаликда узоқ вақт давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни юқори суръатда ушлаб туриши мумкин. Бундан келиб чиққан ҳолда, ИҲТ давлатлари орасида ўзаро манфаатли савдо ва сармоя ҳамкорлигини ривожлантириш керак деб ўйлаймиз.

Бешинчидан, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олиш бу ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. 1992 йилда Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартномага, 1993 йилда эса – Ўрта Осиёда ядро қуролисиз ҳудуд ташкил қилиш шартномаси аъзоси бўлди. Ундан ташқари Ўзбекистон 2014 йилда,БМТ  хавфсизлик кенгашинининг барча доимий вакиллари каби, “Кафолат протоколи”ни имзолаган.  

Абдулазиз Комилов вазиятдан фойдаланиб ТИВ раҳбарларига Тошкент ТИВК сессияси доирасида Ислом цивилизацияси ривожланишига улкан ҳисса қўшган Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга саёҳат уюштирилишини ҳам айтиб ўтди.

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!, — деб сўзларини якунлади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Янгиликлар лентаси
0