Атамбаев кимни Ўзбекистон Президенти сифатида кўришни истаётганини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ давлат раҳбарининг матбуот хизмати Атамбаевнинг Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказгани ҳақида хабар берганди

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг сайтида хабар берилмоқда.

Илгарироқ давлат раҳбарининг матбуот хизмати Атамбаевнинг Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказгани ҳақида хабар берганди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи масалаларини муҳокама қилган.

"Халқ мен деярли 10 йилдан буён биладиган ва танишдан ҳам яқинроқ бўлган Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сифатида танлайди, деб умид қиламан. У ёки бу сабаблар билан тўхтаб қолган кўплаб лойиҳаларни Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон манфаатлари йўлида амалга ошириш вақти келди деб ўйлайман", — деди Атамбаев.

В Кыргызстан прибыла делегация Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Дўстона жавоб ташрифи: Ўзбекистон делегацияси Ўш шаҳрида

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари раҳбарлари, давлат органлари, маданият, спорт ва диний соҳа вакилларидан иборат вакиллар делегацияси чоршанба куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонларни республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абулгазиев, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари раҳбарлари ҳамда жамоат ва маданият арбоблари кутиб олдилар.

Октябр бошида эса Қирғизистон делегацияси вакиллари дўстона ташриф билан Андижон шаҳрига келганди.

Янгиликлар лентаси
0