Ўзбекистон аҳолисининг 72% суд-ҳуқуқ тизимига ишонади

© fotoliaҚонун ва ҳуқуқ тимсоллари
Қонун ва ҳуқуқ тимсоллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг 93,8% аҳолиси ўз ҳуқуқлари ишончли ҳимояланган деб ҳисоблайди, 82,5 % эса - қонунга итоат қилувчи фуқаро эканлигини тан олади.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда поймол қилинган ҳуқуқни Суд тизими орқали тиклаши мумкинлигига аҳолининг 71,8 % ишонади, дейилган "Ижтимоий фикр" томонидан ўтказилган сўров натижаларида.

Қонун бузган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади

Ушбу сўров республиканинг 12 вилоятида, Қорақалпоғистон автоном республикасида ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Сўров давомида 1500 кишининг фикри ўрганилди. Уларнинг 48% эркаклар ва 52% аёллар ташкил қилди. Шаҳар аҳолисининг улуши 36%, қишлоқ аҳолисининг улуши эса — 64% ни ташкил қилди. Сўровда 17 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли иштирок этди.

"Ўтказилган изланиш натижасида аҳолининг 71,8% ўзларининг поймол қилинган ҳуқуқларини судга мурожаат қилган ҳолда қайта тиклаш мумкинлигига ишонч билдирди", — дейилган хабарда.

Сўров якунларига кўра, Ўзбекистоннинг 93,8% аҳолиси ўз ҳуқуқлари ишончли ҳимояланган деб ҳисоблайди. Ундан ташқари уларнинг фикрига кўра яқин келажакда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларда янада кўпроқ ижобий натижаларга эришилади.   

Сўралганларнинг 82,5 % қонунга итоат қилувчи фуқаро эканлигини ва қонунларнинг маъносини тушунишларини ва ҳурмат қилишларини тан олишди.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев фармонига мувофиқ қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди

"Фуқароларнинг аксарият қисми — 96,9 % — Ўзбекистонда 2008 йилнинг 1 январидан ўлим жазоси бекор қилинганлигини қўллаб-қувватлашди", — дейилган хабарда.

Бироз олдин, Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Жиноят ва Маъмурий қонунбузарликлар кодексларига ўзгаришлар киритиш ҳақида қарор имзолаган эди. Ҳужжат Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимининг ривожлантиришга қаратилган 45 тадбирни ўз ичига олган.

Хусусан, 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда "ҳибсга олиш" жиноий жазоси бекор қилинади.  

Янгиликлар лентаси
0