ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қирғизистонлик сиёсатчи Бактаевнинг фикрига кўра Ўзбекистон раҳбарияти ўзгариши муносабати билан қирғиз-ўзбек муносабатлари яхшиланади ва мамлакатлари орасида ижобий ҳамкорлик ва қўшничилик муносабатлари бошланади.
“Мирзиёев қўшнилар билан янги, ҳамкорлик қилишга қаратилган сиёсат олиб боради. Чегара билан боғлиқ тортишувлар эса – энг мушкул, у ҳар қандай мамлакатни хавотирга солади”, — деди Бактаев.
Сиёсатчининг фикрига кўра, қўшнилар орасида бир-бирига нисбатан яширин низо бўлмаслиги керак. Муносабатларнинг муваффақиятли бўлиши, қарийиб 50 фоизга
Бактаев Қирғизистон ва Тожикистонда йирик ГЭС қурилиши муносабатлар яхшиланишига олиб келиши мумкин. Унинг фикрига кўра, Ўзбекистон бу борада илк қадамларни қўя бошлаган.
“Биз барча соҳаларда равон ва барқарор ҳамкорлик муносабатларига умид қилишимиз мумкин”, — деб сўзини якунлади сиёсатчи.