ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Жаҳон рейтингида биринчи ўринни Мьянма эгаллади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси Charities Aid Foundation маълумотларига асосланиб.
Иккинчи ўринда – АҚШ, учинчи ўринда – Австралия. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Янги Зеландия ва Шри Ланка. Улардан кейинги ўринларда: Канада, Индонезия, Буюк Британия, Ирландия, БАА. 11 ўринда – Ўзбекистон, МДҲ мамалкатлари орасида биринчи. 15 ўринда – Туркманистон.
Рейтингда кўрсатилишича, Ўзбекистонликларнинг 67% — муҳтож бўлган нотаниш одамга ёрдам кўрсатишга таёр, 62% — доимий равишда хайрия фондларига пул ўтказиб туришади, 27% эса – кўнгилли равишда хайрия ишлари билан шуғулланишади.
Ўзбекистонга қўшни бўлган бошқа мамалктлар эса анча орқада қолиб кетишган. Масалан, Қирғизистон – 34, Афғонистон – 78, Тожикистон – 87, Қозоғистон – 96, Арманистон ва Озарбайжонлар – 130, 131 ўринларда.
Белоруссия – 100 ўринда, Украина – 106, Россия эса — 126 ўринга жойлаштирилган. Энг охирги 140 ўринда – Хитой жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, CAF фондининг ушбу сўрови Gallup компаниясининг бутун дунё аҳолиси орасида ўтказилган сўровлари натижаларига кўра белгиланган. Сўровда дунёнинг 140 мамлакатидан 148 минг киши иштирок этган.
Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни уч кўрсаткичнинг ўртача қиймати билан белгиланади:
- Хайрия фондларида тўпланган маблағлар ҳажми
- Фуқароларнинг хайрия тадбирларида қатнашиши
- Нотаниш одамларга ёрдам кўрсатиш
Шуни тан олиш керакки, хайрия ишлари яхши ривожланган мамлакатларнинг кўпи – оғир иқтисодий аҳволда. Ушбу рейтингнинг энг юқори 20та ўринида — фақат 5 та ривожланган мамлакат ўрин олган. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкин-ки, саховать ва мурувват даражаси табий офат ва бошқа фалокатлар билан боғлиқ.
Масалан, Ироқ ва Ливияда ҳарбий можаролар давом этаётганига қарамасдан – олийҳимматлик ва саховат даражаси жуда юқори ўринда сақланиб қолган. 2015 йилда кучли ер қимирлаш содир бўлган Непалда ҳам вазият шундай.
Рейтинг шуни кўрсатадики — фуқаро урушлари, табиий офатлар юз берган мамлакатларда саховат ва олийҳимматлилик даражаси кескин кўтарилар экан. Фақат қийинчилкни ўз бошдан кечирган одам – ушбу хайрия ва мурувват ишларининг қанчалик муҳим эканини тушунади.