Тошкент, 20 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 22-23 августа умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади, деб хабар берди Жаҳон АА, “Маҳалла” хайрия фондининг матбуот хизмати маълумоти асосида. Мамлакатнинг асосий байрами – Мустақиллик куни — арафасида қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ўз уйлари олдидаги кўчаларни тартиба келтириб, боғ ва сайлгоҳ ва болалар майдончаларини тозалаб, гуллар билан безатишади.
“Тозалик ва тартиб, шинамлик – аҳолининг маданият белгисидир. Қадимий одатга кўра миллионлаб одамларимиз умумхалқ ҳайрия ҳашарига кўтаринки руҳ билан фаол қатнашадилар”, — деди Республика “Маҳалла” фонди раиси ўринбосари.
Ҳар бир маҳаллада ҳашар қатнашчилари мевали дарахтлар экиб,ўсаётган дарахтларга ҳам қаров беришади.
Йирик корхоналар ва хусусий тадбиркорлар нафақат ободонлаштиришда қатнашиш, балки болалар уйи, шифохона ва қариялар уйларига маблағ хайр қилиш имконига ҳам эгадир.
Ҳашарпайтида йиғилган пуллар маҳаллаларни обод қилиш ҳамда ёлғиз нафақахўрлар ва ногиронларга моддий ёрдам сифатида тарқатилиши мумкин.