"Темпо" пул ўтказмалари тизими Ўзбекистон бозорига кирди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишАҚШ Доллари
АҚШ Доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франциянинг Теmpo Money Transfer пул ўтказмалари тизими Россия, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистонда ишлай бошлади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Франциянинг Теmpo Money Transfer пул ўтказмалари тизими МДҲнинг бир неча мамлакатларида фаолият юрита бошлади, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

Банк иши - Sputnik Ўзбекистон
Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми қисқарди

"Темпо" пул ўтказмалари тизими ушбу йилнинг бошида Россияда ўз фаолиятини бошлаган эди, дейди тизим президенти Джеффри Фанью. Бугунги кунда тизим Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон, Украина ва Ўзбекистонда 270дан ортиқ банкларда ишламоқда. Банкларнинг кўплаб филиаллари борлигини ҳисобга олсак, тизим бўйича пул олиш ва юбориш мумкин бўлган сони 26 мингдан ошди.

Темпо президенти айтишига қараганда, пул жўнатмалари бўйича Россия МДҲ бозорида энг улкан  бозор бўлиб унинг ўсиш потенциали ҳам жуда катта.

"Россия ҳудуди бўйича дунёнинг энг катта мамлакатларидан бири бўлиши билан бир вақтда, энг йирик пул жўнатувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Биз ушбу бозор қанчалик муҳим эканлигини яхши тушунамиз", — деди Фанью.

Banque du France (Франция банки) томонидан лицензия берилган "Темпо" тизими бугунги кунда дунёнинг 120 мамлакатида 195 минг банк бўлимлари орқали фаолият юритади. Тизим ўз фаолиятини дастлаб Франция ва Германия ҳудудида  бошлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0