Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми қисқарди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБанк иши
Банк иши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга 696 млн доллар жўнатилган, бунда бир жўнатмада ўртача 273 доллар жўнатилган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россиядан Марказий Осиё давлатларига пул ўтказиш тизимлари орқали пул жўнатмалари ҳажми 2016 йилнинг иккинчи чорагида йилнинг биринчи чорагига нисбатан 563 млн долларга ошди ва 2,438 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Марказий банкида маълумот берилган.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга 696 млн доллар жўнатилган, бунда бир жўнатмада ўртача 273 доллар жўнатилган. Тожикистонга 495 млн доллар (ўртача — 99 доллар), Қирғизистонга — 487 млн доллар (ўртача — 233 доллар), Қозоғистонга — 151 млн доллар (ўртача — 225 доллар), Туркманистонга — 3 млн доллар (ўртача — 392 доллар) жўнатилган.

Январ ойидан июнга қадар эса Ўзбекистонга 952 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 1,149 млрд), Тожикистонга — 598 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 696 млн), Қирғизистонга — 637 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 570 млн), Қозоғистонга — 203 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 148 млн), Туркманистонга — 5 млн доллар(ўтган йилнинг шу даврида — 8 млн) жўнатилган.

Янгиликлар лентаси
0