Мирзиёев: Пахта майдонлари ўрнида интенсив боғлар ташкил қилинади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДепнинг VIII съездида 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилиб уларнинг ўрнига сабзавотлар, озуқабоп экинлар ҳамда интенсив боғлар ташкил қилиниши ҳақида маъруза қилди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 19 октябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг VIII съездида ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди ва Ўзбекистон келажакда ривожланишининг айрим муҳим йўналишларини айтиб ўтди, Mulohaza хабари асосида. 

«Қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифа – аввало ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдир”, — деди Мирзиёев.

Сўзининг давомида Мирзиёев ҳосилдорлиги паст ерларда пахта экишни қисқартириш сабзавот, дуккакли ва озуқабоп экин майдонларини кенгайтириш, интенсив боғлар ва узумзорлар барпо этиш ҳақида гапирди.

Пахта экини - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пахта далалари ҳажми 10% га камаяди

“Масалан, кейинги йилларда Сурхондарё вилоятида пахта ҳосилдорлиги пастлигича қолмоқда. Фермер хўжаликларининг иқтисодий аҳволи йилдан йилга ёмонлашмоқда. Томорқалардан фойдаланиш ҳам талаб даражасида эмас. Ваҳоланки, Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида февраль ойидан бошлаб бемалол 3 марта ҳосил олиш имкони бор.

Шунинг учун 2017 йилда тупроқ унумдорлиги паст ерлар ҳисобидан ушбу ҳудуднинг қарийб 18 минг гектар пахта ва 1000 гектар ғалла майдонлари қисқартирилади. Ушбу майдонларда сабзавот ва мева етиштирилади, интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар ташкил қилинади”, — деди Мириёев. 

Шунингдек президент номзоди, 2017—2020 йиллар давомида экин майдонларини оптималлаштириш, пахта майдонларини босқичма-босқич қисқартиришга мўлжалланган кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳақидаги дастур ишлаб чиқилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.  

“Келгуси 5 йилда биз мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини 1,8 баробар ошириб, бугунги 17 фоиздан 30 фоизга кўпайтиришни вазифа қилиб қўймоқдамиз”, — деди Мирзиёев.

Ундан ташқари республикада қўшимча 200 минг тонна маҳсулот сақлашга мўлжалланган совут совутгичли омборхоналар қурилишини ва қишлоқ хўжалигини молиялаштиришни оширишни ҳам айтиб ўтди.

Президент номзоди фикрига кўра, режалаштирилаётган ушбу чоралар фермерларнинг моддий манфаатдорлигини ошириши ва қишлоқларда турмуш даражасини яхшилашини таъминлаши керак.  

Янгиликлар лентаси
0