Ўзбекистонда пахта далалари ҳажми 10% га камаяди

Oбуна бўлиш
Пахтадан озод бўлган майдонларда эса, янги технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ушбу йилда экин майдонларидан фойдаланиш самрасини ошириш мақсадида, пахта экиладиган далалар майдони 30,5 минг гектарга камайтирилади. Ушбу майдонлар асосан ҳосилдорлиги кам бўлган ерлар ҳисобига амалага оширилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги.  

Пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ҳажми яқин йилларда 350 минг тоннага камайиб, 3 млн тоннани ташкил қилади.

Пахтадан озод бўлган экин майдонларида, биринчи навбатда картошка, сабзавотлар, озуқа экинлари, мой ишлаб чиқаришга керак бўладиган ўсимликлар, боғлар ва узумзорлар яратилади.

Экин майдонларининг самарадорлигини ошириш ва замонавий қишлоқ хўжалик технолигияларини киритиш натижасида, 2020 йилга келиб донли маҳсулот етиштириш ҳажмини 16,4 %га, картошка етиштириш ҳажмини 35%га, бошқа сабзавотлар ҳажмини 30% га, мева ва узум етиштириш ҳажмини 21,5 %, гўшт ҳажмини 26,2 %га сут ҳажмини 47,3 %, тухум 74,5 %, балиқ ҳажмини эса 2,5 бараварга ошириш режалаштирилган.

Фермер хўжаликлари сони 17,6 мингтага ошиб, Ўзбекистонда фермерларнинг умумий сони 101 минг кишини ташкил қилди.

2016 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон мева ва сабзавотлар экспорти ҳажмини 30% га ошириб – 354 минг тоннага еткизди.

Умумий экспорт қилинган мевалар ҳажмининг 270 минг тоннасини сабзавотлар, 130 минг тоннасини узум, 1,3 минг тоннасини полиз маҳсулотлари ташкил қилди. Вазирлик расмий хабарига кўра, умумий экспортнинг 60-65% Россияга экспорт қилинган маҳсулотлар ташкил қилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йилга қадар Ўзбекистонда 170,5 минг  гектар суғориладиган ерлар пахтадан озод қилинади. Ушбу майдонлар асосан шўрлаган ва тоғли ҳудудларга яқин бўлган, пахта экишга яроқсиз ерлардир.  

 

Янгиликлар лентаси
0