Песков "Норманд тўртлиги" қайси тилларда мулоқот қилишини айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишБерлинда ўтказилган "норманд тўртлиги"га аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви
Берлинда ўтказилган норманд тўртлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, Путин инглиз тилида Олланд билан бир неча дақиқа қийналмай гаплаша олади, Франция раҳбари эса Меркел билан бемалол немисча ҳазиллашади

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Сергей Брилев олиб борадиган "Вести в субботу" дастурида "норманд тўртлиги" етакчилари қайси тилларда гаплашишини ошкор қилди.

Берлинда бўлиб ўтган Норманд тўртлиги етакчилари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Путин "норманд тўртлиги" аъзолари нималарга келишиб олишгани хусусида гапирди
Песковнинг сўзларига кўра, Украина президенти Петр Порошенко бир йўла учта тилда гапиришга ҳаракат қилади, "кутилмаганда инглизча гапиришга ўтади, ҳамма сўроқ тарзида бир-бири билан кўз уриштиргач, таржимонлар дарҳол унинг гапини рус ва украин тилларига ўгирадилар",  деди Песков.

"Россия президенти Владимир Путин инглиз тилида Олланд билан бир неча дақиқа сўзлаша олади. Франция президенти эса Меркель билан немис тилида бемалол ҳазиллашади", — қўшимча қилди Россия президенти матбуот-котиби.

"Олланднинг немис тилини билмайдиган ёрдамчиларига осон деб бўлмайди, албатта", — дея қўшимча қилади Песков.

Эслатиб ўтамиз, йил давомидаги "норманд тўртлиги"нинг (Россия, Германия, Украина, Франция) биринчи саммити 20 октябрда Берлинда бўлиб ўтди. Унда Владимир Путин, Ангела Меркель, Петр Порошенко ва франсуа Олландлар бир неча соат давомида Украина шарқида юз бераётган ҳодисаларни муҳокама қилишди.

Янгиликлар лентаси
0