ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. 19 октябр куни Германия пойтахти Берлинда Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда Украина президенти Пётр Порошенко иштирокида "норманд тўртлиги" музокаралари ўтказилди.
"Биринчидан, Минск келишувлари хусусида. Учрашувнинг барча аъзолари Украина жануби-шарқидаги можаро бартараф этилишига Минск келишуви асос бўлмоғи лозимлигини тасдиқладилар. Томонлар бу келишувлар тарафдори эканликларини тасдиқладилар", — деди Путин Берлиндаги учрашув якуни борасида.
Россия президенти, шунингдек, иштирокчилар хавфсизлик масалаларига жуда кўп вақт сарфлаганликларини маълум қилди.
"Масалани ҳал этиш учун яқин келажакда амалга ошириладиган ишлар борасида келишувлар бўлди", — дея қўшимча қилди Путин.
Шунингдек, Путинга кўра, "тўртлик" Донбасс шаҳрида ОБСЕ миссиясини кенгайтиришга тайёрлигини билдирган. Путин гап оғир техникани олиб чиқиш ва сақлаш ҳудуди борасида кетаётганини қўшимча қилган.
"Афсуски, Украина бўйича инсонпарварлик масалаларида кўп нарсага эришишга муваффақ бўлмадик, аммо иштирокчилар бу борада ҳам масалаларни ҳал этишга тайёрликларини айтдилар", — деб қайд этди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Берлин шаҳрида ўтказилган музокаралар уч соатдан сал зиёд давом этган.