ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Президент Пётр Порошенко Украина ҳимоячилари куни муносабати билан қилган чиқишида Россияга нисбатан "Александр Невский" фильмида бош қаҳрамон томонидан тилга олинган иборани қўллади. Ибора Украина президентининг расмий сайтида келтирилган, деб ёзади РИА Новости.
"Биз, Худога шукрки, эндиликда чақирилмаган меҳмонларни кутиб олишга тайёрмиз. Кимки устимизга қилич кўтариб келадиган бўлса, қилич остида ҳалок бўлади", — деб баёнот қилган Украина президенти.
"Қиличдан ҳалок бўлиш" деган сўзларни Сергей Эйзенштейннинг "Александр Невский" фильмида новгородлик князь ролини ижро этган СССР халқ артисти Николай Черкасов айтган, деб ёзади нашр.
Эслатиб ўтамиз, расмий Киев Россияни Украинанинг ички ишларига аралашуви ҳамда Донбассдаги можароларда айблаб келади. Москва ўз навбатида, бу таъкидларни "оммавий шипшитишдан бўлак ҳеч вақо эмас", деб атаб, Россия Донбасс воқеаларига алоқадор эмас, дея қатъий турмоқда.